Ховар: Конференцияда Тожикистон ҳам иштирок этмоқда
Тожикистон ҳукумати ҳам мазкур конференция (“Афғонистон: Хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги Тошкент халқаро конференцияси - таҳририят)га алоҳида эътибор қаратмоқда, деб ёзади Тожикистоннинг етакчи ахборот агентлиги “Ховар”.
Зеро, анжуманда Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази бош директори ўринбосари ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи иштирок этмоқда.
Қирғизистоннинг “Кабар” давлат ахборот агентлиги эса мазкур халқаро конференцияга Қирғизистон Президентининг муҳим топшириқлар бўйича махсус вакили Таалатбек Масодиқов раҳбарлигидаги нуфузли делегация юборилганини таъкидлаган.
Умуман, минтақамиз учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган мазкур муҳим воқеликни Марказий Осиё мамлакатлари ОАВ тезкорлик билан батафсил ёритиб бораётгани табиий.
С.Раҳимов, ЎзА