Хотиржам элнинг боғи бўстон бўлади
Чортоқ туманидаги 34-сонли умумтаълим мактаби Наманган вилоятининг шимолида, қўшни Қирғиз Республикасининг Караван тумани Дерес қишлоғига чегарадош бўлган Деҳқонобод маҳалласида жойлашган. Айтиш жоизки, 4 минг нафардан зиёд маҳалла аҳлининг аксар қисми мана шу ҳудуддаги адирликларда яшайди.
Деҳқонободликларнинг азалий турмуш тарзи, ҳаёт юмуши боғ-роғ яратиш, ерлардан унумли фойдаланишдан иборат. Сув танқислигига қарамасдан, заҳматкаш эл ҳеч қачон кўчат экиш, боғ яратиш, миришкорлик фаолиятидан чарчаган эмас. Сувсизлик муаммосидан қатъий назар, маҳалла гузари, кўчалар, хонадон, мактаб ва боғча ҳовлилари дов-дарахтлар, экинзорлар қуршовида.

Мазкур даргоҳда маҳалла фаоллари, ота-оналар, меҳнат фахрийлари йиғилди. Улар қурган давранинг мавзуси юртимизда барқарор давом этаётган тинчлик ва бу неъматнинг шукронасига бағишланди.

Қайси юртнинг осмони мусаффо, замони тинч бўлса, ўша юртда барака бўлади. Чўли гулистон, боғи бўстон бўлади. Тадбир сўнггида мактаб жамоаси ва маҳалла фаоллари иштирокида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги савобли ишга қўл урилди. Мактабнинг бўш майдонига манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазилди.
Оқилхон Дадабоев,
ЎзА мухбири