Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали “Ёшларни домига тортаётган оғулар” мавзусидаги овозли чат давомида кузатувчилар томонидан берилган саволларга Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Дилбархон Сиддиқова ва ССВ Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қуллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази мутахассиси Шуҳрат Шукуровлар жавоб берди.

Овозли чатнинг видеосини Youtube каналимизда кўришингиз мумкин.  

<iframe width="1519" height="585" src="https://www.youtube.com/embed/wVb2Bf67l_g" title=""Тамакихўр" хотин-қизлар нега кўпайяпти?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

– Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш бўйича рейд тадбирлари муаммони бартараф этадими?  

– Мактаб атрофида тадбиркорлик фаолиятини олиб борадиган ишбилармонлар лицензиясида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишдан мустасно, деган жумласи бор. Афсуски, на қонунга бўйсунадиган, на инсонийлик бурчга, на миллат фарзанди сифатида пок қалбга эга бўлган қўштирноқ ичидаги тадбиркорларимиз ҳам бор.  

Рейд тадбирлари ишлаб чиқилиши керак бўлган лойиҳаларнинг бирламчи қадами, яъни ўрганишдир. Бу ўрганишлар натижаси “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишни кўрсатмоқда. Мана шу қонун лойиҳаси тасдиқланиб, ижрога қаратилса, рейд тадбирлари шунчаки бўлмаганини кўришимиз мумкин. Аммо, ҳар қанча қонун лойиҳасини ишлаб чиқмайлик, ҳар қанча уни ижрога қаратмайлик унга бўйсунмасак, бу ҳаракатлар бекор.  

– Ҳозир орамизда электрон сигареталарни чекишга ўрганган ёшлар талайгина. Бу маҳсулотларнинг сотилишини тақиқлаш керакдир балки.  

– Ҳозирги қонун лойиҳасида электрон сигарета ёки никотин етказиб берувчи тизимлар ва қиздирадиган тамаки маҳсулотларини тартибга солиш кўзда тутилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг охирги маълумотларига кўра, қиздирадиган тамаки маҳсулотлари нафақат аҳоли саломатлигига балки ирсиятга ҳам зарарли таъсир кўрсатади. Биз бу маҳсулотларни инсон соғлиғига яна қандай зарари борлигини ўрганиб, бу масалага яна қайтамиз. Буни тартибга солиш ёки тақиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилади.  

– Бугунги кунда хотин-қизларнинг тамаки истеъмол қилиши оддий ҳолга айланиб қоляптими? Бу қандай зарарли оқибатларни келтириб чиқаради?  

– Бугун айрим қизларимизнинг тамаки истеъмол қилаётганини кўриб, бефарқ ўтиб кетяпмиз. Дўкондан тамаки сотиб олаётган болани кўрсак индамаймиз. Чунки лоқайд бўлиб қолганмиз. Эртага миллатнинг онаси бўладиган қиз мана шундай оғуларнинг домига тушса ундан нимани кутиш мумкин? Анколог шифокорлар электрон сигареталар, никотинли снюслар бевосита инсон генофондига таъсир қилишини таъкидлашяпти.  

Бундай маҳсулотларнинг кенг оммалашишига тамаки саноатининг саъй-ҳаракатлари, маркетинг сиёсати ҳам сабаб бўляпти. Шу каби тамаки маҳсулотларининг машҳур санъаткорлар, шоу-бизнес юлдузлари томонидан реклама қилиниши ижтимоий тармоқларда тарқали. Буни кўрган ёшлар санъаткорларга тақлид қилишади. Бугун ўша салбий рекламаларнинг натижасини кўриб турибмиз. Агар бундай офатларга қарши барчамиз бирдек курашмасак, эртага унинг жабрини фарзандларимиз тортиши мумкин.  

Нигора Раҳмонова,  

Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизларнинг тамаки истеъмол қилиши оддий ҳолга айланяптими? (+Видео)