Бухорода БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма ташаббуси – “Ўзбекистонда муносиб меҳнат ўринларини яратиш ва ижтимоий ҳимояни тезлаштириш орқали расмий бандликка адолатли ўтишни таъминлаш” дастури доирасида хотин-қизлар учун ўқув дастури ўтказилди.
Ўн кунлик семинар даврида хотин-қизларга ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши, бизнес режа ва лойиҳаларини ишлаб чиқиши, иқтисодий-молиявий тадбиркорлик йўналишлари бўйича ҳуқуқий билимини ошириши учун кўмаклашилмоқда. Якуний қисмида танлаб олинган энг сара йирик лойиҳалар асосида, иштирокчилар кейинчалик БМТ Тараққиёт дастурининг 2026 йилдаги кичик грантлар дастури орқали молиявий кўмак олиш имкониятига эга бўлади.


Таъкидлаш керак, дастур норасмий секторда фаолият юритаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнесини расмийлаштириш ва барқарор бандликка ўтишларига кўмаклашишни мақсад қилган. Дастур БМТ Тараққиёт дастури томонидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, EKVITA Italia ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА