Хотин-қизларнинг илмий жараёнга сафарбарлиги
Илмга интилиш, илм олиш ва илмий изланиш масаласи жинс ҳам, миллат ҳам танламайди. Жамиятнинг тараққиёти илм-фанга эътибор билан экан, унга бўлган муносабат ҳам юқори даражада бўлиши тайин. Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида бу ишга жиддий қаралаётгани сир эмас.
“Истеъдодли ёшларни излаб топиш ва уларни мақсадли тарбиялаш борасидаги ишларни кучайтириш керак. Илмни, тарбияни тўғри қилсак, ҳамма соҳаларни малакали мутахассислар ўзлари ривожлантиради”, - дейди давлатимиз раҳбари.
Шундай экан, институтимизда фаолият юритаётган аёл профессор-ўқитувчиларнинг ҳам, илмий изланишга майли устун бўлган талаба қизларнинг ҳам бу соҳада ўз улуши бўлиши фойдадан холи эмас.

Шундан келиб чиққан ҳолда, институтимиз аёллари ва талаба қизлари бугунги кунда барча соҳаларда таълим, тарбия, маънавий ва маърифий соҳалардагина эмас, балки илмий соҳаларда ҳам фаол бўлишни ўз олдиларига режа қилдилар десак, адашмаймиз.
Кеча Хотин-қизлар Кенгаши ва институт “Олима аёлар” клуби ташаббуси билан барча институт профессор-ўқитувчилар, талаба – қизлар, бўлим ходими аёллари, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, институтимизнинг Бухоро ва Қарши филиаллари хотин-қизлари, шу билан бирга институт қошидаги Интернэшнл-Хаус-Тошкент академик лицей хотин-қизлари иштирокида Ўзбекистон Хотин-қизлар “Олима” Уюшмасининг раиси Раҳбар Муртазаева, институт илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Тохир Султонов, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Рузимурат Чориев, “Олима аёлар” клуби раҳбари Умида Сангироваларни таклиф қилган ҳолда “ВЕБИНАР - СУҲБАТ” ўтказилди.
Вебинар-суҳбатда хотин-қизлар масаласини давлат сиёсати даражасида кўтарилиб келинаётганлиги, институт профессор-ўқитувчи аёллари ва барча талаба қизлар учун яратилаётган шароитлар, уларни барча жабҳаларда фаоллиги ва шу билан бирга илмий тадқиқот ишларида ҳам ўзларини кўрсатиб келаётганлари ҳақида фикр юритилди. Т.Султонов томонидан барча илмий ишлар билан шуғулланаётган хотин-қизларимизга имкониятлар эшигининг очиқлиги ва улар билан бирга ҳамкорликда ишлаш ва керакли маслаҳатлар бериш каби таклифлар айтиб ўтилди. Шу билан бирга бир қанча таклиф ва маслаҳатлар ҳам бериб кетилди. Барча вебинар иштирокчилари томонидан савол-жавоблар олиб борилди, керакли таклифлар, маълумотлар олинди.

Раҳимбой ЖУМАНИЁЗОВ,
ТИҚХММИ матбуот хизмати раҳбари