Андижонда “Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар тадбиркорликка ўқитилади.

Тадбиркор аёллар, ўз бизнесини бошлаш истагидаги хотин-қизлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасида лойиҳа бошланишига бағишланган тадбирда сўз олганлар лойиҳанинг аҳамияти,  мақсад ва мазмуни хусусида гапирди.  

– “Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури” лойиҳаси ёш тадбиркорлар, янги иш бошлаган корхона ва компанияларнинг қисқа муддат ичида жадал, тез ривожланишига ёрдам берадиган лойиҳа ҳисобланади, – дейди лойиҳа тренери Наргиза Мирзаалимова. – Лойиҳанинг асосий мақсади бизнес йўлига кириш ниятидаги, шунингдек, тадбиркор аёлларимизга фаолиятини янги босқичга кўтариш, инвестициялар жалб қилишга ёки ўзларининг тайёр маҳсулоти билан бозорга чиқишларига ёрдам бериш, бизнес фаолиятларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашишдан иборат.

[gallery-24282]

Лойиҳа доирасида икки ойлик махсус курслар ташкил этилади. Курсларга ўз бизнесини йўлга қўйиш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истагидаги хотин-қизлар жалб этилади. Малакали мутахассислар томонидан ўтиладиган машғулотларда менежмент, маркетинг асослари, бизнесни режалаштириш, молия ва бухгалтерия ҳисоби, тадбиркорлик маҳорати ва лидерлик маҳорати каби мавзулар ўқитилади.  

Бундан ташқари, тингловчилар БМТнинг “Тараққиёт” дастури доирасида ташкил этиладиган ўқишлар, турли тадбирларда иштирок этиш, имтиёзли кредитлар олиш, ментор ёрдамидан фойдаланиш, мутахассислардан бепул консультация ва маслаҳатлар олиш, умуман, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш имконига эга бўлади.

Курсни муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларга махсус сертификатлар берилади.  

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланади