Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида бўлди.

Вазир ўринбосари бу ерда Президентимизнинг 2022 йил 21 сентябрдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан ташкил этилаётган ўқув дарсларида қатнашаётган хотин-қизлар фаолияти билан танишди.  

Ҳозирда туманда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 24 нафар хотин-қиз "Маслаҳат соати"да иштирок этмоқда.

– Мен “Кулолон” маҳалласида яшайман,  – дейди Дилором Вайисова. Туманимизда Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан илғор тадбиркор аёллар иштирокида ташкил этилган ўқув курсида тикувчилик йўналишида иштирок этиб тажриба оширдим. Эндиликда ўзим ҳам касаначиликни йўлга қўяман.  

Вазир ўринбосари З.Маҳкамова касаначиликни ташкил этмоқчи бўлган хотин-қизлар билан суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглаб, керакли тавсияларини берди.

– Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 414 нафар хотин-қиздан мурожаат келиб тушган, –дейди  вилоят  хотин-қизлар тадбиркорлик маркази директори Гулсанам Норова. – Мурожаатларнинг 30 фоизи жойида ҳал этилиб, қолган 70 фоизи хотин-қизларга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаоллари кўмагида кредит мабларғлари расмийлаштириш чоралари кўрилмоқда.  

2022 йилнинг 10 ойи давомида 5124 нафар ижтимоий дафтарларга киритилган хотин-қизлар 12 та йўналишдаги касб ҳунарга бепул ўқитилди. 119 нафар янги иш бошлаётган касаначиларга фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш учун лидер касаначилар жалб этилган ҳолда “Маслаҳат соатлари” ташкил этилди.  

А.Бўриев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар доимо эътиборда