Хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
Наманган вилояти Учқўрғон туманининг Халфатўпи маҳалласида 2660 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улардан 1061 нафари хотин-қизларни ташкил этади.
Жорий йилда “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига 80 нафар хотин-қиз киритилиб, ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар тоифасидаги 48 нафарига E-auksion орқали 20 сотихдан ер ажратиб берилди. Қолган 13 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига жойлаштирилди. Икки нафарига субсидия асосида тикув машинаси олиб берилди. Бундан ташқари, дафтарга киритилмаган 70 дан ортиқ хотин-қиз турли корхона ва ташкилотларга йўналтирилиб, бандлиги таъминланди.
Маҳаллада фуқароларидан бири Дилноза Кушакова ўзини ўзи банд қилган хотин-қизлардан. У хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга қаратилган имкониятлардан фойдаланиб, асаларичилик фаолиятини йўлга қўйган. Ҳозирда яхшигина даромад топиб, оиласи фаровонлигини оширишда ўз ҳиссасини қўшмоқда.
[gallery-13740]
Тадбиркорликда ўзини синаб кўрган хотин-қизлардан яна бири Ҳилола Хўжахонова “Ширинликлар дунёси” кичик корхонасини очиб, 4 нафар шогирди билан қандолатчилик маҳсулотлари тайёрлаб, эл дастурхонига тортиқ этмоқда.
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА