Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Наманган вилояти Уйчи туманида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган “Уйчи тажрибаси” асосида аёлларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, бандлигини таъминлаш масалаларини яқиндан ўрганди.

Даставвал тумандаги Овчибулоқ маҳалласида хотин-қизларни иш билан таъминлаш, миграциядагиларни қайтариш, янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилган ишлар билан танишди. Шу жойнинг ўзида туман ҳокимлиги мутасаддиларининг бандлик борасидаги саъй-ҳаракатлар ва келгусидаги режалар бўйича тақдимоти бўлди. 

Таъкидлаш жоиз, ҳукумат томонидан янги механизм жорий этилиб, Уйчи туманида тажриба тариқасида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни миграциядан қайтариш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, ёшларни оилага тайёрлаш каби йўналишларида амалий юмушларни бажариш туман ҳокимининг тегишли ўринбосари, туман ички ишлар ва адлия бўлимлари ҳамда тиббиёт муассасалари раҳбарларига мавжуд 53 та маҳалла фуқаролар йиғини кесимида тақсимлаб берилди. 

Зулайҳо Маҳкамова шу жойнинг ўзида маҳалла еттилиги билан суҳбатлашиб, келгусидаги муҳим вазифаларни белгилаб берди. “Овчибулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 5 минг 375 аҳоли истиқомат қилади. Шундан 2 минг 510 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Жорий йил бошида ўтказилган хатлов жараёнида 105 нафари ишсиз, деб топилган эди. Ҳозирга келиб аёл-қизларнинг барчаси иш билан таъминланди. 

Хонадонларда уй меҳнати орқали данакчилик, асаларичилик, кулолчилик, гулчилик, паррандачилик, чорвачилик, кўрпа-тўшак тайёрлаш ва тикувчилик йўналишларида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалий ишлар қилинди. Масалан, Моҳира Мамадалиева, Карима Хотамова, Моҳира Дадабоева, Малика Мамадалиеванинг хонадонларидаги тажриба қўллаб-қувватланди. 

Тумандаги “Чўртук” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Исоқжон Қаҳҳоровга тегишли “Муштарий-АИ” масъулияти чекланган жамиятда бугунги кунда ўндан ортиқ атлас, адрас, банорас матолари ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада йигирмага яқин хотин-қизларнинг доимий бандлиги таъминланган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Самарқанд, Бухоро ва Фарғона вилоятларига етказиб берилмоқда. Мазкур маҳалла ҳудудида жойлашган “Эслем текстиль” масъулияти чекланган жамиятида духоба ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Қолаверса, тикувчилик цехи ҳам мавжуд. 

Зулайҳо Маҳкамова ушбу корхоналар фаолияти билан танишув чоғида мавжуд муаммоларни ҳам ўрганиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларининг яратилишида амалий кўмак беришга тайёр эканлигини таъкидлади. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар бандлиги масаласи ўрганилди