Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Бухоро амирлиги даврига оид қадимий тангаларнинг олиб чиқилиши фош этилди.

Аниқланишича, “Қарши аэропорти” чегара божхона пости орқали “Қарши-Москва” йўналишидаги авиарейс билан учиб кетишни мақсад қилган фуқаро Х.Х. нинг ёнидаги қўл ва юк сумкалари рентген аппаратида божхона назоратидан ўтказилганда, божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, қадимий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган металл тангалар топилган.  

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган, ишлаб чиқарилганлигига 50 йилдан ошган жами 116 дона металлдан тайёрланган қадимий тангаларни мамлакатдан яширин тарзда олиб чиқаётган шахс вақтида тўхтатиб қолинди.  

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан маъмурий иш юритилиб, суд органларига юборилган.  

Шунингдек, ушлаб қолинган қадимий тангалар “Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи”га топширилди. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг тегишли хулосасида Бухоро амирлиги даврида зарб этилган тангалар ҳам мавжудлиги қайд этилган.  

Маълумот учун, “Қарши аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 10 та ҳолатда қиймати 10 миллион сўмдан ортиқ бўлган, тарихий аҳамиятга эга 168 дона маданий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олди олинган.  

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида”ги қарорига кўра, маданий бойликларнинг мамлакатимиздан олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солишни Божхона қўмитаси ҳам амалга оширади.  

Мазкур тартибга асосан, эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилмайди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижга олиб чиқиб кетилаётган қадимий тангалар ушлаб қолинди