Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон қарори билан алиментларни олдиндан тўлаш ва қарздорнинг алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш тартиби тасдиқланган.
Алимент тўловчилар вояга етмаган болалари таъминоти учун алиментларни улар 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган давр учун олдиндан тўлашга рухсат берилади.
Шунингдек, вояга етмаган болалар, эр-хотинлар, собиқ эр-хотинлар, ёки бошқа меҳнатга лаёқатсиз шахсларга алимент тўловлари тўланиши кафолати сифатида кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш мумкин. Бунда гаров қиймати БҲМ 250 бараваридан кам бўлмаслиги керак.
Алимент олдиндан тўланганда, ёхуд уларни тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров тақдим этилганда қарздордан республика ташқарисига чиқишга вақтинча чекловлар олиб ташланади ва унга алимент олувчи билан уларни тўлаш тўғрисида келишув тузмаслик имкони берилади. Эслатиб ўтамиз, доимий яшаш учун ёки 3 ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганда келишув тузилади.
Тўловчида алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаганда алиментларни олдиндан тўлаш ёки уларни тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров тақдим этиш мумкин. Яъни тўловчининг чиқишига чеклов белгиланган бўлса, уни олиб ташлаш учун аввал қарзни сўндириш, кейин эса алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятларини таъминлаш бўйича гаров тақдим этиш масаласини ҳал қилиш лозим.
Видеолавҳада тартиб-таомилларни амалга ошириш ҳақида Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази масъул ходими Мақсуд Мустафоев батафсил маълумот беради.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/QXc6cNLB3Jg" title="Xorijga chiqishga cheklovni olib tashlash uchun qancha aliment toʻlash kerak?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА