Хорижда таҳсил олаётган ёшлар билан онлайн мулоқот қилинди
Пойтахтимизда “Ёшлар куни” муносабати билан хорижда таҳсил олаётган ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бораётган пойтахтлик ёшлар билан онлайн мулоқот ташкил этилди.
Мулоқот давомида хорижда бўлиб турган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан очиқ ва самимий суҳбат олиб борилди. Унда ёшлар дуч келаётган муаммолар, уларни қийнаётган масалалар, илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар атрофлича муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.



Шунингдек, хориждаги ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва салоҳиятини юрт равнақи йўлида самарали йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА