Хорижда таҳсил олаётган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов хорижнинг нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда илмий-амалий тажриба орттираётган сурхондарёлик ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди.
Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган учрашувда иштирокчилар таълим жараёнида орттирган билим ва тажрибалари, замонавий ёндашувлар ҳамда Сурхондарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига доир таклиф ва ташаббусларини тақдим этди.
[gallery-30447]
Мулоқотда вилоят раҳбарияти, тегишли ташкилотлар масъуллари ва олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этиб, билдирилган таклиф ва ғоялар муҳокама қилинди. Илғор ташаббусларни амалиётга жорий этиш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятидан ҳудудни ривожлантиришда самарали фойдаланиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда хорижда таҳсил олаётган ёшлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудуд тараққиётига қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА