Мотивация!

Опера йўналишида халқаро танловлар совриндори, “Келажак бунёдкори” медали соҳибаси, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси, комиссия раиси Гўзал Абдуллаева бугунги кунда “Миллий Караоке” лойиҳасига менежерлик қилиб келмоқда.

1996 йил 28 майда Бўстонлиқ туманида туғилган бу серқирра истеъдод эгаси ёшлигидан санъатга, ижодга бўлган меҳри, эътибори туфайли санъат майдонига кириб келди. У 2022 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясида “Академик хонандалик” йўналиши бўйича магистратура босқичида ўқишни тамомлади.

Бунга қадар бир қатор республика ва халқаро миқёсдаги қатор кўрик-танловларда фаол иштирок этиб, ўз истеъдодини намоён этди, муносиб натижаларга эришди. Хусусан, 2015 йил Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган “Петербургская весна” номли халқаро танловда “Академик хонандалик” йўналишида 2-даражали диплом совриндори бўлган. 2021 йил “Республика ёшлар овози – Бўзатов” фестивалида опера йўналишида республика босқичида иштироки учун сертификат билан тақдирланди. 2021 йил Москва шаҳрида ўтказилган “Города России” номли халқаро танловда “Академик хонандалик” йўналишида 1-ўрин лауреати бўлди. Яна шу йили Қрим шаҳрида ўтказилган “Российский берег. Осеняя феерия” халқаро санъат фестивалида “Вокал санъати” номинациясида фахрли 1-ўрин, “Мы вместе” номли халқаро танловда “Академик хонандалик” номинациясида Гран-при совриндори бўлди. 2021 йил Испанияда ўтказилган “Talents of Europe” номли халқаро танловда вокал йўналишида фахрли 1-ўринга, Италияда масофавий тарзда ўтказилган “The Song” номли халқаро хонандалар танловида опера йўналишида фахрли 2-ўринга лойиқ кўрилди. 2022 йилда эса Қозоғистон Республикаси Нур-Султон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган “Лучший молодой ученый – 2022” халқаро танловида “Санъат” йўналиши ғолиби бўлган.

Гўзал Абдуллаеванинг иқтидори, санъат соҳасида эришган ютуқ ва натижалари давлатимизнинг эътиборидан четда қолмади. У 2022 йилда “Келажак бунёдкори” медалига муносиб деб топилди. Бу эса юртимизда ёшлар учун яратилган кенг кўламдаги шарт-шароит ва имкониятлар унинг ҳаётида, ижодида ўз аксини топганидан далолатдир.

Бугунги глобаллашув даврида фуқароларни, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий руҳда тарбиялаш, миллий қадрият ва анъаналарга, миллий мусиқа ва санъатимизга, маданиятимизга содиқ ҳолда улғайтириш, ўзлигини англашига кўмаклашиш ҳал қилувчи масалалардандир. Бу борада бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Миллий Караоке” лойиҳаси ана шундай лойиҳалардан биридир. Гўзал айни пайтда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги раҳбариятининг ишончи билан мазкур лойиҳага масъул бўлиб келмоқда.

— “Миллий Караоке” лойиҳаси ёшларимиз учун миллий контент яратиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда платформада ўзбек миллий, ретро ва замонавий қўшиқлар, мақом ҳамда қорақалпоқ тилидаги қўшиқлар жойланган, — дейди Гўзал Абдуллаева. — Бугун youtube тармоғидаги обуначиларимиз сони 72 мингга яқинлашди. Кўришлар сони эса 25 миллиондан ошди. Караокелар сони эса 1 минг 300дан ортиқни ташкил этади. Шунингдек, Instagram ижтимоий тармоғида 37 мингга яқин обуначимиз бор ва контентлар миллионлаб кўрилмоқда.  

Шунингдек, youtube тармоғидаги саҳифамизда вокал бўйича бепул дарслар жойлаштирилган бўлиб, энг биринчи босқичдаги машқлардан бошлаб ўргатилади. Бу ерда овоз устида ишлаш, вокал билимларни бойитиш имкони бор. Овоз созлаш машқларини тўғри бажариш орқали овозни яхшилаб бориш мумкин. Ўзим Бўстонлиқдан Консерваторияга қатнаб ўқиганман. Қўшимча вокал сабоқларини пул тўлаб ўрганиш мумкин эди. Аммо бунга имкон тополмай, қўшимча ўрганишга қийналар эдим. Шу боис ҳам бугунги ёшларга қулайлик яратиш мақсадида вокалдан бепул дарсларни тақдим этиб боришга ҳаракат қиламан.

Мусиқий флешмоблар youtube тармоғида кенг оммалашмоқда. Бу йўналишдаги контентлар инсонга юқори кайфият бағишлайди. Аммо бизда бундай контентлар кам эди. “Миллий Караоке” лойиҳасидаги фаолиятим давомида скрипкачи ва фортепианочи ёшлар билан биргаликда мусиқий флешмоб суратга олиб, тармоқларимизга жойладик ва биринчи уринишимиздаги кўришлар сони миллиондан ошди, илиқ изоҳлар қолдирилди. Шундан буён инсонларга кайфият улашадиган жонли ижродаги флешмобларимиз ҳам кўпайтириб борилмоқда.

Келгусида жамоамизни янада кенгайтириб, мусиқий контент ва флешмобларимизни кўпайтириш, вилоятлардаги тенгдошларимизнинг таклифларидан келиб чиқиб, вилоятларда ҳам контентлар олиш, қолаверса, хорижда миллий мусиқамизни тарғиб этиш ниятларимиз бор.

Санъатга болалигимдан бошлаб қизиқардим, қўшиқлар айтардим, ота-онам доим қўллаган. Аммо айрим қариндошларимиз санъат йўналишидан кетишимга қарши бўлишган. Бугун эса эришаётган ютуқларимни кўриб, улар ҳам қувонишади.

Санъат вакиллари, хорижликлар саҳнада опера йўналишидаги чиқишларимни кўриб, овозимни эътироф этишган ва  хорижда ижод қилиш бўйича кўплаб таклифлар бўлган. Аммо мен Ўзбекистоннинг санъати ва маданиятига ҳисса қўшишни ният қилганман. Бугунги кунда шу мақсад йўлида интилиб келаман, — дейди Гўзал.

Юртимизда Гўзал сингари иқтидор, истеъдод эгалари ҳамиша эътибор ва эъзозда. Уларни қўллаб-қувватлаш, ташаббусларига йўл очиб бериш эртанги кунимизга қўйилган пойдевор бўлади.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижда ижод қилишга таклифлар бўлган, аммо мен Ўзбекистонни танлайман!