Шу кунларда Туркманбоши шаҳридаги “Аваза” миллий туризм ҳудудида БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси (LLDC3) бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон учун мазкур форум шунчаки инфратузилма ва логистика билан боғлиқ эмас, балки суверен ривожланиш устуворлиги, минтақавий интеграция ва глобал бошқарувда меъёр тадбиркорлигига асосланган изчил ташқи кун тартибини лойиҳалаш учун стратегик имкониятдир. Шу маънода етакчи хорижий нашрлар делегациямизнинг мазкур анжумандаги иштирокига алоҳида эътибор қаратаётгани тасодиф эмас.

Масалан, Бельгиянинг етакчи “EUReflect” нашри Аваза саммитида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган таклифлар, хусусан Марказий Осиё минтақасидаги логистика интеграцияси жараёнини батафсил шарҳлаган.

Муаллиф ёзишича, аввалги ёндашувлардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон ҳозирда янги институтлар, концепциялар ва коалициялар ёрдамида халқаро муҳитни қайта шакллантиришга интилмоқда.

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Авазадаги нутқи мамлакат ташқи сиёсатидаги янги стратегик йўналишни яққол намоён этди, – дейди таҳлилчи. – Билдирилган таклифлар қуруқликда жойлашган мамлакатлар учун пухта ишлаб чиқилган геоиқтисодий доктрина бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, мақолада БМТ шафелигида транзит кафолати бўйича Глобал келишувни имзолаш чақириғи Тошкентнинг икки томонлама музокарадан адолатли транзит қоидасини кўп томонлама татбиқ этишга ўтиш истагини акс эттиради, дейилган. Бу LLDC форматига транзит мамлакатлардаги бир томонлама сиёсат ўзгаришига нисбатан заифликдан қутулиш имконини яратади – логистика нафақат техник, балки суверен тенглик масаласи эканини исботлайди.

Жанубий транспорт йўлаклари, хусусан Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон ҳамда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўллари республиканинг стратегик йўналишдаги ижобий ўзгаришларидан далолат. Бу лойиҳалар Марказий Осиёни Жанубий ва Шарқий Осиё ҳамда Яқин Шарқ билан боғловчи сифатида қайта жонланаётган геосиёсий ўққа га айлантиради.

Умумуан, БМТ томонидан қўллаб-қувватланадиган Логистика интеграцияси жамғармаси ва LLDC учун Глобал заифлик индексини ташкил этиш таклифи янада чуқурроқ – ресурс ва бозорга адолатли кириш учун янги глобал воситаларни шакллантириш мақсадини ифодалайди. Хуллас, Ўзбекистон энди ўзини глобал ривожланиш архитектураси ҳаммуаллифи сифатида кўрсатмоқда.

Давлатимиз LLDC халқаро таҳлилий марказига қўшилиши интеллектуал етакчиликнинг глобал масалалардаги ролини яққол англашидан далолат. Моҳиятан, тарқоқ глобаллашув ва куч марказлари ўзгариши кузатилаётган бир даврда Тошкент ўзини платформа давлати сифатида кўрсатишга интилмоқда. Бу нафақат минтақаларни боғлаб турувчи, балки денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатлар учун глобал бошқарувнинг меъёрий ва институционал дизайнига ҳам таъсир кўрсатади.

Ўткир Алимов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида