Саудия Арабистонининг “Ан-Наҳор” (annahar.com) нашрида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Халқаро ахборот таҳририяти етакчи муҳаррири Муҳаррама Пирматованинг “Дўппи – ўзбек миллий маданиятининг ажралмас қисми” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Муаллиф дастлаб миллий либосларимиз ва кийиниш маданиятимиз кўзгуси бўлмиш ўзбекнинг асосий бош кийими – дўппини тикиш ва безатиш халқ амалий санъатининг кенг тарқалган тури эканига урғу берган.

– Илгари бош кийими эркаклар ва аёллар учун бир хил аҳамиятга эга бўлган, безаги эса дўппи соҳибининг жамиятдаги ижтимоий ҳолатини билдирган, – деб ёзади нашр. – Мазкур бош кийими азалдан форсий ва туркий халқлар орасида кенг тарқалган. Бошқа халқларникидан ўзига хос шакли ва нақшига кўра фарқланадиган ўзбек дўппилари, асосан, духоба ва шойидан зарҳал ип билан тикилади. Уч қисм – айлана ёки тўрт бурчак юқори бўлаги, кизак – гардиш ва жиякдан иборат. Республика ҳудудларида турлича шакл, безак урфга кирган.

Мақолада дўппини кўпроқ хотин-қизлар тикиши, баъзан эркаклар ҳам бу иш билан шуғулланиши, ҳунармандларимиз миллий бош кийимимизни безашда бадиий рамзлар уйғунлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиши таъкидланган.

Умуман, хорижий нашрлар орқали ўзбек маданияти ва миллийлигимизни дунё бўйлаб тарғиб этишга қаратилган бундай материаллар, бошқа томондан, ўқувчиларга мамлакатимиз ҳунармандлари салоҳияти хусусида ҳам муайян маълумотлар беради ва билвосита туризм соҳаси ривожига ҳам хизмат қилади. 

Бахтинисо Акрамова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида