Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
Саудия Арабистони ахборот агентлиги – “SPA” Подшоҳ девони маслаҳатчиси ва Подшоҳ Салмон номли гуманитар ёрдам маркази бош назоратчиси доктор Абдуллоҳ Ар-Робиа Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев билан учрашгани ҳақида мақола эълон қилди.
Ушбу мамлакатнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф бин Солиҳ Ал-Гаҳра Ал-Утайбий ва Ўзбекистоннинг Саудиядаги элчиси Улуғбек Мақсудов ҳам иштирок этган учрашувда ўзаро ёрдам ва гуманитар ишларга оид умумий манфаатдор мавзулар муҳокама қилингани таъкидланган.Ўзбекистонлик мулозим дунёнинг турли мамлакатларидаги муҳтож, жабрланган кишиларга кўрсатилаётган ёрдамни, инсонпарварлик саъй-ҳаракатини юқори баҳолаб, марказнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини эътироф этган.


Муҳаррама Пирматова,ЎзА