Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
Қатар Давлати ахборот агентлиги – “QNA” манбаларида Доҳада бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Маданият ҳафталиги ҳақида эълон қилинган навбатдаги мақолада мазкур анжуман якунига бағишланди.
Маданият ва санъат департаменти директори Марям Ясин Ал-Ҳаммадий хоним ҳафталик қардош ва дўст мамлакатлар маданияти билан ўзаро таништириш мақсадида ўтказилганини таъкидлади.
130 дан зиёд меҳмон, жумладан 100 нафар таниқли санъаткор, маданият ва санъат соҳаси мутахассислари иштирок этган тадбирда халқимизнинг моддий ва номоддий маданий мероси, миллий санъатимиз ноёб намуналари, фольклор томошалари, анъанавий ошпазлик санъати, ўзбек таомлари билан яқиндан танишиш имкони яратилди.
М.Пирматова, ЎзА