Хоразмлик тадбиркорлар Андижонда
Президентимиз жорий йил март ойида Хоразм вилоятига ташрифи доирасида вилоятда саноатни ривожлантириш, хусусан, Андижон вилояти намунаси сифатида автомобилсозлик саноатини ривожлантириш юзасидан қатор топшириқ ва вазифалар белгилаб берган эди.
Ана шу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида хоразмлик 40 нафардан ортиқ тадбиркор “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятига қарашли Андижон вилоятидаги автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналарда бўлиб, корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди, ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Сафар доирасида хоразмлик тадбиркорлар Андижон вилоятидаги автомобилларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи 5 та корхона билан Хоразм вилоятида асосан, дамас автомашинаси учун 74 турдаги бутловчи қисмларни ҳамкорликда ишлаб чиқариш бўйича келишиб олинди. Якунда Андижон ва Хоразм вилояти тадбиркорлари иштирокида мулоқот ўтказилди. Мулоқотда икки вилоят ўртасидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, хусусан, Хоразм вилоятида автомобилсозлик саноатини янада юқори босқичга кўтариш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
[gallery-11910]
Ф.Убайдуллаев,
З.Умрзоқов (сурат), ЎзА