Хоразмда тиббий туризм янада ривожланмоқда
Хива шаҳрида ўтказилган II халқаро “Хоразм Хонлари миллий таомлари” гастрономик фестивали доирасида ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар учун махсус инфотур ташкил этилди.
Инфотурнинг асосий мақсади Хоразмнинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, ҳудуддаги янги туризм йўналишлари ва объектларини медиа вакилларига яқиндан таништиришдан иборат бўлди.


Инфотур иштирокчилари Хонқа санаториясига ташриф буюриб, ҳудуддаги тиббий-соғломлаштириш туризми имкониятлари билан танишди. Санаториянинг соғломлаштириш хизматлари ва сайёҳлар учун яратилган шароитлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди.


Шунингдек, иштирокчилар Урганч шаҳридаги “Лазги” музейига ташриф буюриб, ўзбек рақс санъатининг ноёб намунаси – “Лазги”нинг тарихи, ривожланиши ва маданий аҳамияти билан яқиндан танишди.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири