Хоразмда инновацион ғоялар кўргазмаси
Урганч давлат университети кимёвий технологиялар факультетида “Креатив таълим ва инновация – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” шиори остида “InnoWeek-2023” инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди.
Тадбирнинг очилишида Хоразм вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Қутлимуратова сўзга чиқиб, Республика миқёсида ўтказилаётган мазкур ҳафталикнинг моҳияти ҳақида тўхталди. Ушбу ҳафталикда кўргазмага қўйилган Урганч давлат университети илмий изланувчилари, магистр ва докторантлари, ёш олимлар ва профессор-ўқитувчилари томонидан тадқиқ қилинган 300 дан зиёд маҳсулот амалиётга татбиқ этилмоқда.
[gallery-14084]
Ҳафталик доирасида олий таълим муассасалари олимлари, илмий тадқиқотчи ёшлар ва вилоят ишбилармонларининг турли учрашув ва семинарлари, стартап лойиҳа муаллифлари ва лойиҳа раҳбарларининг мастер класслари, илмий-амалий конференциялар, креатив таълим конгресси, иқтидорли талабаларнинг чиқишлари ҳамда инновацион кўргазмалар ташкил этилиши кўзда тутилган.
Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат),
ЎзА мухбирлари