Хоразмда ҳам пилла қабул қилиш бошланди
Хоразм вилоятида пилла ҳосилини қабул қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Шарипов, раис ўринбосарлари, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ў. Машарипов ҳамда Вьетнам делегацияси аъзолари иштирок этди. Тадбирда қўмита раиси Б.Шарипов томонидан пиллакорлар хирмонига барака тиланиб, мавсумда фаоллик кўрсатган касаначилар муносиб рағбатлантирилди. Пиллакорларнинг йиққан пилла ҳосили тарозига тортилиб, уларнинг иш ҳақлари жойида берилди.


Гулноза Бобоева, ЎзА