Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги “Эзгулик манзили” ижтимоий-тиббий акцияси ўтказилди. Унга пойтахтимиздаги етакчи клиника ва марказларнинг тажрибали мутахассислари жалб этилди.

Хоразм вилоятидаги кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида  ташкил этилган мазкур акциядан кўзланган асосий мақсад жамғарманинг тиббий дастурларига асосан оғир ташхисли бемор болаларни даволаш, бепул дори-дармон воситалари билан таъминлаш, улар саломатлигини мунтазам тиклаш бориш, пировардида операция қилинишига зарурат бўлган бемор болаларда мураккаб операция амалиётларини ўтказишдир.

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан бу каби акциялар республикамиз бўйлаб мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Жорий йил бошидан буён Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги тадбирларда 1400 ортиқ бола тиббий кўрикдан ўтказилди, шу ернинг ўзида операциялар, беморларни реабилитация қилиш чора-тадбирлари уюшган тарзда юртимиз ва хорижлик шифокорлар иштирокида амалга оширилди.

Хоразм вилоятида ҳам акция давомида 840 га яқин бемор бола ва уларнинг ота-оналари чуқурлаштирилган тиббий кўрикка жалб қилинди. Шифокорларнинг тавсия ва хулосалари асосида айрим болаларга шу ернинг ўзида, 262 нафар болада, жумладан, 64 нафарида пластик, 84 нафарида офтальмологик, 34 нафарида урологик, 18 нафарида кардиологик ва 82 нафарида ЛОР касалликлари бўйича операция амалиётлари ўтказилди.  

[gallery-20288]

Таъкидлаш керакки, жамғарма орфан касалликларига чалинган бемор болаларни даволаш бўйича йирик лойиҳада ташаббус кўрсатган. “Номукаммал остеогенез” хасталиги билан чалинган болаларни тиббий даволаш учун зарур технологик асбоб-ускуналарни бепул олиб бериб, шу кунгача ушбу дард билан оғриб келган мамлакатимиздаги 110 нафар болага амалий ёрдам кўрсатилган. Хусусан, Хоразмда ҳам камдан-кам учрайдиган “орфан” ташхиси билан 5 нафар бемор бола рўйхатга олинган. Тиббий кўрик давомида уларга ҳам ҳар томонлама кўмак кўрсатилди.

–  Ўтган йили куз фаслида фарзандимнинг томоғида шиш пайдо бўлди, –  дейди урганчлик Гавҳар Душамова. – Дастлаб  биз унинг томоғини шамолатиб қўйдик, деб ўйладик. Лекин бир ҳафтада аҳволи  оғирлашиб, шифокорлар “жонлантириш” бўлимига олишди. Шифокорларга раҳмат, барча керакли ёрдамни кўрсатишмоқда. Мана бугун пойтахтдан келган мамлакатимизнинг етакчи шифокорлари ҳам кўрикдан ўтказишди. Керакли тавсияларни беришди. Фарзандимнинг аҳволи ҳозир анча яхшиланган.    

Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан жамоат фонди ташкил этилганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Ўтган давр мобайнида республикамизнинг кўпгина ҳудудларидан тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож болажонларга хайрия ёрдамлари, операция харажатлари тўлиқ қоплаб берилди. Вилоятда ўтказилган мазкур акция доирасида ҳам жамоат фонди томонидан нафақат болаларни операция қилиш, балки уларни соғломлаштириш, зарур дори воситалари билан таъминлаш каби ишлар бепул амалга оширилди.  

Албатта, бу каби ижтимоий акцияларнинг доимий равишда ўтказилаётганлиги бемор болажонларни тўлиқ даволаш, уларни тенгдошлари каби соғлом ҳаётга қайтариш йўлидаги эзгу амаллардан бири ҳисобланади.

Маълумот ўрнида: Фонд ўтган 3 йил мобайнида 10 мингдан ортиқ бемор болажонга тиббий-ижтимоий, психологик ва манзилли ёрдам кўрсатиб келди. 1700 дан ортиқ бола республикамиз ҳудудида, 220 нафари хорижнинг нуфузли клиникаларида мураккаб операция амалиётини ўтказди.  

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда “Эзгулик манзили” акцияси