Хоразмда “Беш ташаббус олимпиадаси” бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, спорт бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар масъул раҳбарлари иштирокида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг жорий йилги мавсумига старт берилди.
[gallery-16356]
Олимпиаданинг ўтган 2023 йилдаги беллашувларида 21 дан ортиқ танлов ва мусобақалар ташкил этилган бўлса, жорий йил биринчи мавсуми доирасида маданият, санъат, спорт, IT ва касблар танлови каби қатор муҳим йўналишларни ўзида қамраб олган 26 та танлов ва мусобақа ўтказилиши белгиланди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА