ХОҚ кейинги раҳбари ким бўлади?
Халқаро олимпия қўмитаси президентлиги учун даъвогарлар баҳси бошланди. Бу ҳақда insidethegames.biz сайти хабар тарқатди.
Ушбу лавозимга номзодини илгари сурганлар орасида Халқаро енгил атлетика федерацияси – “World Athletics” амалдаги раҳбари Себастьян Коу, ўз даврида мазкур нуфузли ташкилотни кўп йиллар бошқарган Хуан Антонио Самаранчнинг ўғли, Жаҳон велосипедчилар иттифоқи президенти Давид Лаппартьен, Иордания шаҳзодаси Файсал Ал-Ҳусайн, Халқаро гимнастика федерацияси раҳбари Моринари Ватанабэ, ХОҚ ижроия қўмитаси аъзоси, Пан Америка “Sports” тузилмаси етакчиси Невен Илич каби ўнлаб мутасаддилар бор.

Кенгайиб бораётган норасмий номзодлар рўйхатидан жами тўрт аёл, беш эркак жой олган. Бу курашда ҳозирча Коу ва Лаппартьен бошқа рақобатчилардан устун экани тахмин қилинмоқда.
ХОҚ янги президенти Грецияда бўлиб ўтадиган ташкилотнинг 143-сессиясида 111 нафар Ижроия қўмита аъзолари томонидан сайланади.
Т. Рўзиев, ЎзА