Хонқада аҳоли бандлиги таъминланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Хонқа туманида 671 гектар тутзор ер майдони мавжуд. Пиллачилик соҳасида 2 мингга яқин касаначи фаолият олиб боради. Жорий йилда 4 минг 469 қути ипак қурти жонлантирилиб, 287 тонна пилла хомашёси етиштириш режалаштирилган.
Маълумки, пиллачиликни ривожлантириш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан пилланинг харид нархи 25 фоизга оширилди. Шунингдек, пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилиниб, 1 ойлик маҳсулот етиштирган даври учун 1 йиллик иш стажига эга бўлади.
Туманда аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
[gallery-17620]
– Ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан Ойдин ҳаёт маҳалласидаги қаровсиз ерда боғ барпо этдик, - дейди фуқаролардан бири Жавлон Назаров. – Боғга 400 туп мевали дарахт экилди. Шунингдек, парранда, чорва, балиқ ва қуён парваришлашни йўлга қўйдик. Оиламиз доимий даромад манбаига эга бўлди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА