Жиззахдаги барча таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, ички ишлар идоралари, ташкилот ва маҳаллаларда миллат кўрки бўлган, миллий қадриятларимизни кенг тараннум этувчи “Хонатлас ҳафталиги” қизғин давом этмоқда.

Мирзачўл туман касб-ҳунар мактабида 9 - 14 сентябрь кунлари ўтиши белгиланган “Хонатлас ҳафталиги” доирасида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда хонатлас ва адрасдан тайёрланган миллий либослар кўргазмаси намойиш этилди. Касб-ҳунар мактаби жамоаси ҳар ҳафтанинг чоршанба кунини миллий либослар куни деб белгилаб, шу куни мактабга ўқувчи қизлар ва ўқитувчи аёллар миллатимиз кўрки бўлган – хонатлас ва адрас каби миллий либосларимизда, ўғил болалар ва жамоа раҳбарияти эса миллий ўзбек дўпписида келишига келишиб олди. 

Мирзачўл туман ахборот-кутубхона маркази ҳамда туман маданият маркази ҳамкорликда “Хонатлас ҳафталиги” муносабати билан “Ўзбегимнинг кўрки – хонатлас” мавзусидаги китоблар кўргазмаси ва шеърхонлик кечаси ташкил этгани ҳам кўпчиликнинг эътиборида бўлди. Миллий либосларимизда халқимизнинг асрларга тенг ўтмиши, урф-одати ва анъаналари мужассамлиги ҳақида ўқилган шеър ва қўшиқлар барчага хушкайфият бағишлади. 

Фориш туманидаги мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида ҳам “Хонатлас ҳафталиги” қизғин ва жозибаларга бой тарзда ўтмоқда.Жумладан, “Нурак” МФЙда жойлашган 4- умумтаълим мактабида ҳафталик доирасида ташкил этилган маънавий тадбирда хонатлас ўзбек аёлларининг миллий либоси, миллатнинг кўрки эканлиги, момоларимизнинг асрлар давомидаги фахри, ғурури бўлиб келганлиги ёрқин мисоллар орқали тушунтирилиб, кенг тарғиб қилинди. 

Ғаллаорол хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми ўқитувчи ва талабалари иштирокида эса “Хонатлас” фестивали бўлиб ўтди. 

Унда томчидек дур – минглаб ҳарсанг тошлардан қимматроқ бўлганидек, халқимиз ҳунармандларининг қалб қўридан яратилган атлас ва адрас матолари ҳам бошқа кўплаб матолардан қадрлироқ эканлиги, хонатлас – энг ёрқин ранглар табиат жилоси, гуллар тасвирини ўзида мужассам этган бебаҳо ўзбек миллий матоси, либоси ҳисобланиши таъкидланди.

Пахтакор туманидаги барча мактабгача ва умумтаълим мактаблари, маҳалла, идора, ташкилот ва муассасаларида ҳам “Хонатлас ҳафталиги” кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Ҳафталик давомида умумтаълим мактаблари ўқувчи қизлари, мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчилари томонидан атлас ва адрас миллий либосларида намойиш этилаётган жозибали рақслар ва саҳна кўринишлари иштирокчиларга хуш кайфият улашмоқда. 

Эътиборлдиси, барча таълим муассасалари ушбу ҳафталикни бир йилда бир ёки икки маротаба эмас, балки ҳар ҳафтанинг чоршанба куни “Миллий либослар куни” деб белгилаш ташаббуси билан чиқишмоқда. Хотин-қизларимизни миллатимиз кўрки бўлган атлас ёки адрас миллий либосларимизда, ўғил болалар ва эркакларимизни ўзбек миллий дўппиларида ҳар ҳафтада кўришни исташ таклифи кишида миллий ғурур уйғотади. Бундай тарғибот ёшларимизни турли ўзга миллатлар кийимларига тақлид қилишдан сақлаб, оммавий маданиятдан ҳимоя қилади..

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/06gpC6UxR9M" title="“Xonatlas haftaligi”: chorshanba – milliy liboslar kuni" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (видео,сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хонатлас ҳафталиги”: чоршанба – миллий либослар куни (+видео)