Бухоро вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Ғиждувон туманидаги “Парвоз Хумо Равнақ транс” МЧЖ шаклидаги пахта-тўқимачилик кластерига пресс-тур ташкил қилинди.

Таъкидланганидек, МЧЖга 2017 йилда Ғиждувон туманидаги умумий ер майдони 9,1 гектардан иборат бўш турган собиқ ип йигирув фабрикаси инвестиция киритиш шарти билан нол харид қийматида берилган. Корхонага 2018 йилда 20 миллион доллар имтиёзли кредит ажратилди.

Бунинг эвазига Швейцария давлатининг замонавий ип-калава ишлаб чиқариш технологиялари келтириб ўрнатилди. Шунингдек, фаолиятининг дастлабки даврида корхонада жами қиймати 27 миллион доллардан иборат инвестиция ўзлаштирилди. 300 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Ўша пайтда корхонада йилига 180 миллиард сўмлик 9,1 минг тонна ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган эди.

Лойиҳанинг 2-босқичида 2020-2021 йилларда қиймати 155,4 миллиард сўмлик пахта толасидан ҳамда кимёвий толалар аралашмасидан ип-калава ва тайёр мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш эвазига 400 нафар янги иш ўрни яратилди. Бугун эса бу рақамлар салмоғи янада ортди.

Лойиҳанинг учинчи босқичида ҳар бири 7 минг квадрат метрли 5 қаватли бино қуриб битказилди. Бу эса 1000 нафар ишчи ўрни яратилишига асос бўлди. Умумий қиймати 200 миллиард сўмдан иборат бўлган тикувчилик комплекси фаолияти ташкил этилиши табиийки ишлаб чиқариш кўламини ҳам кенгайтирди. 2018-2023 йиллар давомида 83 миллион  долларлик инвестиция жорий қилинди. Бунинг эвазига пахта хомашёсини қайта ишлашдан то тайёр кийим маҳсулотлари ишлаб чиқаришгача бўлган лойиҳалар амалга оширилди. Жамиятда асосан маҳаллий ёшлар ва хотин-қизлар,ҳозирги вақтда 4300 нафардан ортиқ ходим меҳнат қилмоқда.

Жамиятда мавжуд ишлаб чиқариш йиллик қуввати 40 минг тоннага мўлжалланган пахта тозалаш заводи, қуввати 12 минг 500 тонна бўлган ип йигирув фабрикаси, 30 минг тонна ип калавани тўқиб тирикотаж мато ишлаб чиқариш ҳамда 14 минг 500 тонна қувватга эга тайёр бўёқ ва гул босиш фабрикалари мавжуд.

Корхона 2024-2027 йилларда қиймати  22 миллион АҚШ долларига тенг янги лойиҳаларни амалга ошириш эвазига қўшимча 3 мингта янги иш ўрни яратишни режалаштирган. Бунинг натижасида экспорт маҳсулотлари ҳажмини 50 миллион  долларга етказиш кутиляпти.

“Парвоз Хумо Равнақ Транс” масъулияти чекланган жамияти дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакати билан ҳамкорлик қилмоқда.

[gallery-20160]

–Ўзбекистоннинг JSP+ тизимига аъзо бўлиши Европа бозорига йўл демакдир, –дейди кластер раҳбари Шермуҳаммад Очилов. –Халқаро коалиция томонидан ўзбек пахтасига қўйилган байкотнинг бекор қилиниши дунё бозорига ўзимиз ишлаб чиқараётган маҳсулотларни эркин экспорт қилиш имкониятини яратди. Биз ўзимиз етиштирган хомашёнинг барчасини энг охирги босқичгача қайта ишлаб, қўшимча қийматлар яратишимиз керак. Бугунги кунда корхонамизда кластер тизимининг занжир амалиёти йўлга қўйилган бўлиб, пахта хомашёсидан тайёр маҳсулотгача бўлган ишлаб чиқаришни ўзимиз бажараяпмиз.  

Пресс-тур иштирокчилари пахтадан тайёр маҳсулотгача бўлган жараён занжири билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоблар олди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/bP8NUwWGXmM?si=5sMtEGDhi3je9LAz" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хомашёдан тайёр маҳсулотгача...