Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев Сирдарё туманида бўлиб, йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ҳамда "Малик" божхона постида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Еттита корпусдан иборат “Sirdaryo mega luks” қўшма корхонаси изчил ривожланиб бормоқда. Йил бошида бу ерда чўзилувчан плёнка ва спанбонд технологияси асосида нотўқима мато ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш мобайнида вилоят ҳокимига истиқболдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Корхона раҳбари Муҳиддин Норматовнинг таъкидлашича, келгусида умумий қиймати 350 миллион АҚШ долларига тенг полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш технопарки ташкил этилади.

Туманда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар сони ортиб бормоқда. Хусусан, йил охирига қадар "Eurasia gaz beton" МЧЖнинг қиймати 15,5 миллион евро бўлган газоблок ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиши кутилмоқда. Йилига 450 минг метр куб газоблок ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 150 та янги иш ўрни яратилиши назарда тутилган. Вилоят ҳокими мазкур лойиҳа доирасида қилинган ишларни кўзда кечирди.

Сўнг “Малик” божхона пункти ҳамда тумандаги ҳарбий қисмларда яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким йирик корхоналар фаолияти билан танишди