Хизматдан таълимга — аскарлар учун янги имкониятлар (+видео)
Юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг келажагига кенг йўл очишга қаратилган амалий ишлар изчил давом этмоқда. Ана шундай эътиборнинг ёрқин намунаси сифатида Миллий гвардия сафларида намуна кўрсатган аскарларга олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёзли тавсияномалар тантанали равишда топширилди.
Ўтган бир йиллик хизмат давомида муддатли ҳарбий хизматчилар нафақат жисмоний, маънавий-маърифий ва жанговар тайёргарлигини оширди, балки иродасини мустаҳкамлаб, интизом, масъулият, жасорат, сабр-тоқат каби энг юксак инсоний фазилатларини намоён этиб ҳақиқий Ватан ҳимоячиси сифатида шаклландилар.
Шунингдек, давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан фойдаланиб, олий таълим муассасаларига ўқишга кирмоқчи бўлган 1 300 нафардан ортиқ аскарлар имтиёзли тавсияномаларни қўлга киритди. Бундан ташқари келгусида тадбиркорлик ва бошқа иш билан шуғулланмоқчи бўлган 1 600 нафардан ортиқ аскарлар 14 турдаги касб-ҳунар курсларида ўқитилиб, сертификатларга эга бўлди.
Ана шундай йигитлик бурчини адо этиб, ўз яшаш ҳудудларига қайтиш остонасида турган аскарларга олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсияномалар Миллий гвардия қўмондонлиги, Тошкент ҳарбий прокуратураси ва фахрийлар томонидан тантанали равишда топширилди.
Тадбирда сафда турган йигитлар мисолида ҳарбий хизматда қолиш истагини билдириб, касбий-саралаш танловларидан муваффақиятли ўтган аскарлар, ўзининг интизоми, билим ва салоҳиятини намоён этиб Миллий гвардия сафларига қабул қилинаётгани айтиб ўтилди.
Хизматни якунлаётган ушбу муддатли ҳарбий хизматчилар келгусида қаерда фаолият юритмасин, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган, ёшларга ўрнак бўладиган, жамиятда фаол ва фидойи инсонлар бўлиб қолади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/UiG4O7sjAkk" title="Xizmatdan ta’limga — askarlar uchun yangi imkoniyatlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова, У.Тўхтаев (монтаж), ЎзА