Аввал хабар берганимиздек, Хива шаҳрида IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказиляпти. Унинг доирасида “Иккинчи Туркий дунё маданияти форуми” ҳамда “Янги Ўзбекистонда бахшичилик санъати: замонавий тадқиқотлар ва истиқболлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Бахшичилик – минг йилликлар билан юзлашган халқона ва боқий санъатдир. Ҳар қайси халқнинг азалий тарихи ва маданияти энг аввало унинг оғзаки ижоди  фольклор санъатида, достон ва эпосларида мужассам топган бўлиб, улар миллатнинг ўзлигини англаш, унинг ўзига хос миллий қадриятлари ва анъаналарини сақлаш ва ривожлантиришда бебаҳо манба ҳисобланади.

– Ўзбек миллий бахшичилик ва достончилик санъатининг ноёб намуналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, уни кенг тарғиб қилиш, ёш авлод қалбида ушбу санъат турига ҳурмат ва эътибор туйғуларини кучайтириш, турли халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш, ижодий ҳамкорлик, маданий-маънавий муносабатлар доирасини халқаро миқёсда янада кенгайтириш мақсадида  2019 йилдан буён Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказиб келинмоқда. Жорий йилда анжуманга қадимий Хива мезбонлик қиляпти. Фестивалда дунёнинг 40 дан ортиқ давлатларидан 200 нафарга яқин вакилларнинг иштирок этаётгани унинг нуфузи юксак эканлигидан далолат беради, – дейди Озарбайжон маданият вазири Адил Керимли.

“Иккинчи Туркий дунё маданияти форуми” ҳамда “Янги Ўзбекистонда бахшичилик санъати: замонавий тадқиқотлар ва истиқболлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ бош котиби Султан Раев, Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти Актоти Раимкулова, АЙСЕСКО Халқаро ҳамкорлик сектори раҳбари З.Муҳаммед, Туркий парламент ассамблеяси Бош котиби Меҳмет Сурейя Эр, Туркий академия президенти Шаҳин Мустафаев,  Озарбайжон маданият вазири Адил Керимли, Қирғиз Республикаси маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазири ўринбосари Гулбара Абдукаликова ҳамда туркий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этдилар.  

– Мамлакатингизда охирги йилларда Президент Шавкат Миромоновичнинг ташаббуси билан бахшичилик, мақом, лазги каби маданиятнинг энг ажралмас бўлаклари ривожанмоқда, –дейди Халқаро туркий маданият ташкилоти бош котиби Султан Раев.  – Тарихда ўзбек маданияти икки ренесансни бошидан ўтказди. Шу кунларда эса бу ерда учинчи ренесанс бошланмоқда. Айтиш мумкинки, бу соҳада Ўзбекистон дунёдаги энг кучли давлатлар қаторига киришни уддалади. Охирги вақтларда Ўзбекистон ташаббус билан чиқиб кўп маданиятларни, элларни, давлатларнинг бошини бирлаштирган бошқача мегаполисга айланди. Бугунги Хивада ўтаётган маданият форуми ҳозирги глобализацияга ҳисса қўшади. Бунда бизнинг маданиятимиз миллий урф-одатларимиз  чуқур маънога эга.

Халқаро миқёсдаги таниқли фольклоршунос олимлар соҳанинг долзарб муаммолари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.  

Шунингдек, анжуманда мамлакатимизнинг турли олий ўқув юртларида, илмий-тадқиқот институтларида фаолият юритаётган фольклоршунос олимлар, бахшичилик ва халқ оғзаки ижоди масалаларига қизиқувчи тадқиқотчилар ҳам соҳага алоқадор илмий-назарий мақолалари билан фаол иштирок этди.

Илмий-амалий конференция якунида бахшичилик санъати истиқболи билан боғлиқ муҳим резолюция қабул қилинди.

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хивада халқаро илмий-амалий анжуман