Ватанимиз тарихидаги 10 ноябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1839 йил (бундан 185 йил олдин) – Огаҳийнинг “Риёз уд-давла” асаридан маълум бўлишича, Хива хони Оллоқулихон жанглар вақтида вафот этган Муҳаммад Ниёз ясовулбошининг ўрнига унинг ўғли Раҳматуллани ясовулбоши қилиб тайинлади. Раҳматулла ясовулбоши саркарда бўлиб, унинг ихтиёрида туркманларнинг ёвмуд уруғидан шаклланган кўп минг кишилик гуруҳ бор эди.

Раҳматулла ясовулбоши то умрининг охиригача, яъни 1890 йилгача шу мансабда бўлган. 1873–1880йилларда, рус қўшинига асир тушиб, 7 йил Калугада бўлган вақтидагина танаффус қилган. Асирликдан қайтганидан кейин ўз ишини давом эттирган. Раҳматулла ясовулбоши асир тушган маҳалда унинг ўғли Бегжонбек ясовулбоши отасининг вазифасини бажариб турган.

Тарихчи Омонулла Муталовнинг қайд этишича, Хива хонлигида ички ишлар, қамоқхоналар, шунингдек, хонни қўриқлаш ишлари ясовулбоши қўлида бўлган. Махфий фармонлар ҳам унинг қўлида турар эди. Саройда ясовулбоши девони (ясовулхона)фаолият кўрсатган. Махфий фармонлар айнан шу ерда сақланган. Ясовулбоши аскарий қисмларга қўмондонлик қилган. У хонликдаги юқори саркарда ҳам ҳисобланиб, ясовулбошилар сони икки нафар бўлган.

Ясовулбошининг асосий вазифаси хоннинг фармонига мувофиқ аскарини вақтида урушга бошлаб бориш эди. Тинчлик вақтларида эса улар хон шикоятларни тинглайдиган қабул маросимларида ҳозир бўлишган. Ҳар бир ясовулбошининг бир неча ёрдамчиси бўлиб, улар ясовуллар деб аталган. Арзномани текшириш учун хондан фармон олгач, ясовулбоши ўз ёрдамчиларидан бирини шикоятчига қўшиб, ҳодиса юз берган жойга жўнатган.

1904 йил (бундан 120 йил олдин) – тарихчи олим Неъмат Полвоновнинг қайд этишича, Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II Феруз фармонига мувофиқ Урганчда дастлабки жадид – янги усул мактаби очилди. Унда Туркиядан келган Ҳусайн Қўшаев деган ўқитувчи ёшларга таълим берган. Мазкур мактабда дастлаб 14 нафар ўқувчи таълим олган бўлса, декабр ойига келиб улар сони 55 нафарга етган.

Ҳусайн Қўшаев ташаббуси билан 1906–1907 ўқув йилида илғор маърифатпарвар кишилар ва оқсоқоллар истак ҳамда ёрдамлари билан Урганчда қизлар мактаби очилган. Муҳаммад Раҳимхон II Феруз Урганчга бориб, мактаб иши билан танишиб, Ҳусайн Қўшаевга сарпо кийгизган, хазина ҳисобидан ёрдам ажратган. Мазкур мактабда Ҳусайн Қўшаевнинг турмуш ўртоғи Комила Қўшаева қизларга билим берган.

1916 йил (бундан 108 йил олдин) – биокимёгар олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Ёлқин Тўрақулов таваллуд топди (вафоти 2005 йил).  

У1947–1950 йилларда Тошкент тиббиёт институти, 1970–1972 йилларда Самарқанд давлат университети ректори лавозимида ишлаган.

1935 йил (бундан 89 йил олдин) – Тошкентда биринчи марта эркин атмосферада метеорологик элементларни ўлчайдиган ва шу ондаёқ натижаларини радиосигналлар орқали Ерга узатадиган аерологик асбоб – радиозонд осмонга чиқарилди.

1942 йил (бундан 82 йил олдин) – Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Советининг 1477-сонли қарори билан меҳнат интизомини бузган ва суд қарори билан ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган ишчиларнинг кунлик нон меъёрлари 100–200 г.гача қисқартирилди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, уруш йилларида нон меъёрларини белгилаш ишчиларнинг меҳнатини қўллаб-қувватлаш ёки уларни жазолашнинг ўзига хос механизмига айланган эди.

1985 йил (бундан 39 йил олдин) – тарихчи Баҳодир Исаковнинг ёзишича, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг шу куни қабул қилинган 556-сонли қарорига мувофиқ аҳолига косибчилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиш таъқиқлаб қўйилди. Аксинча, бу соҳани ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини ошириш ҳамда бир қатор ижтимоий муаммоларни ҳам ҳал этиш мумкин эди.

1993 йил (бундан 31 йил олдин) – Того Республикаси Ўзбекистон Республикасининг суверенитетини тан олди.

2008 йил (бундан 16 йил олдин) – Тошкентда Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстликнинг электр алоқа операторлари кенгаши ҳамда Электр алоқа бўйича минтақавий ҳамдўстлик комиссиясининг қўшма мажлиси иш бошлади.

Унда Ўзбекистон, Россия, Молдова, Қирғизистон, Тожикистон алоқа маъмуриятлари вакиллари иштирок этди.

2017 йил (бундан 7 йил олдин) – Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусида халқаро конференция бошланди. Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари Марказий Осиёни барқарор ва иқтисодий ривожланган минтақага айлантириш, улкан ҳудудда тинчлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича долзарб ташаббусларни илгари сурди.

2020 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори қабул қилинди.

2020 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Архив иши ва иш юритиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

2022 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонуни қабул қилинди.

2023 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони ва “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Алишер Эгамбердиев тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хива хонлигида хонни қўриқлаш ишларига қайси мансабдор масъул бўлган?