Хитойлик меҳмон ов қилиш қоидаларини бузгани учун жаримага тортилди
Самарқанд вилояти экология ва иқлим ўзгариши бошқармасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий иш қўзғатилиб, хитойлик меҳмонга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари, яъни 8 миллион 240 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Шунингдек, ов жараёнида қўлланилган воситалар ашёвий далиллар сифатида олиб қўйилди. Тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этилиши белгиланди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА