Шу йил 12 февралда Президентимиз раислигида қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида жорий йилдан илк бор Ўзбекистонга четдан олиб келинган чигитни экишга рухсат берилди.

Шунга кўра, Бухоро вилоятидаги “Мергантекс” кўп тармоқли пахта–тўқимачилик кластери томонидан янги ташаббусга қўл урилди.  

–Эрта баҳордан Олот ва Қоракўл туманларидаги экин ерларининг 750 гектарида Хитой давлатидан олиб келинган чигит уруғи экилиб, парвариш қилинди, –дейди кластер таъсисчиси Иброҳим Ҳамроев. –Бунинг учун Хитойнинг “Tenjen Хuashu Shinjay” компанияси билан ҳамкорликда иш олиб борилди.  

Ўтган йиллар давомида кластер пахта майдонларида мазкур хорижий корхона билан шартнома асосида томчилатиб суғориш технологияси муваффақиятли жорий этилганди. Уч йил бурун мазкур агрокластер томонидан Хитой давлатидан плёнка остига чигит экишга мўлжалланган 20 та замонавий экиш агрегати ускунаси харид қилинган.

Айнан “Мергантекс” кластери томонидан қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган томчилатиб суғориш қурилмалари ва улар учун зарур бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилган. Ўтган мавсумда 1 минг 200 гектар ерга плёнка остига уруғ қадалиб, ғўза парвариши талаб даражасида олиб борилган.

“Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси маълумотларига кўра, биргина пахтачилик тармоғида жорий йилда вилоятнинг нафақат Қоракўл ва Олот, балки барча туманларида умумий 9 172 гектар ерда хориждан импорт асосида келтирилган 211 тонна импорт чигит экилиб, парвариш қилинди.

Жорий йил ҳосили учун биргина “Olot cotton cluster” МЧЖ шаклидаги пахта-тўқимачилик кластери томонидан туманда 930 гектар майдонда, шундан 730 гектар очиқ контурда, 200 гектар майдонда плёнка остида чигит парваришланди. Мазкур агрокластер томонидан 500 гектар майдонда Хитойдан олиб келиб экилган  “ХInluZAO-78” навли ғўза парваришланиб, шу кунларда бор куч ва имконият ҳосилни саранжомлаб олишга қаратилган.

Шунингдек, “Мергантекс” пахта тўқимачилик кластери ташаббуси билан олис “Баҳористон” ҳудудида “Шукрулло Ўринов” фермер хўжалигида ғалладан бўшаган ернинг 45 гектарида Хитой ғўзаси парваришлангани тармоқда муҳим янгиликдир. “Yinong-6” навига мансуб пахта чигити бошоқли дон ўриб-йиғиб олинган далада июнь ойининг дастлабки ҳафтасида экиб бўлинган, ўсиб етилиш даври 100 кунни, бундан кутилаётган юқори ҳосилдорлик салмоғи эса ҳар гектарига 7 тоннани ташкил этмоқда.

Фермер хўжалигида томчилатиб суғориш технологияси орқали парвариш йўлга қўйилган бўлиб, эрта баҳорда экилган ғўза билан ўсиш фазалари деярли баробар ва шу кунларда ҳосил йиғим-терими пухта олиб борилмоқда. 45 гектардан кутилаётган ҳосил хирмони 212 тонна атрофида чамаланмоқда.  

Шу қаторда Олот туманидаги “Сардорбек Шарипов омади”, “Ҳиммат”, “Қурбон Азиз”, “Нарзи Ойим”, “Эркин Оққиев”, “Юсуф Махсума”, “Бозорбой Жаббиев”, “Шакарой Сулаймонова” каби фермер хўжаликларида Хитойнинг “Xinluzao-78” навли чигити экиб парваришланди.

Худди шундай, Қоракўл туманида жорий пахтачилик мавсуми олдидан жами 848,5 гектар ерда 17 тонна миқдоридаги серҳосил Хитой навли чигит экилиб, агротехник талаблар асосида пахта етиштирилди.  

Айни кунда “Мергантекс” МЧЖ билан ҳамкорлик қилаётган фермер хўжаликлари 137 гектар ерда хорижий навли “оқ олтин” етиштиришнинг уддасидан чиқишган. Жорий йилда “Жиғачи” чўли массивида ўзлаштирилган  ернинг 117 гектарида ҳам нишона ҳосил сифатида Хитой уруғи экиб, баракали ҳосил етиштирилганини кўриш мумкин.

Мазкур ҳудудда агротехник тадбирлар илмий асосда, кечиктирмай олиб борилгани ўз самарасини кўрсатмоқда. Ғўза парвариши даврида дефолиация ишлари махсус дронлар ёрдамида амалга оширилган. Минерал ўғитлардан самарали фойдаланишда эса, кўп йиллик тажрибага таянилган.  

Хуллас, Хитойдан келтирилган чигит уруғи Бухоро заминида яхши ҳосил  бермоқда.

Зариф Комилов,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойдан келтирилган сара чигит уруғи самара бермоқда