Хитойда роботларни ишлаб чиқариш сурати ортиб бормоқда
Хитойда саноатда фойдаланилувчи роботларнинг ишлаб чиқарилиши 2020 йилда 19 фоизга оширилди.
“REGNUM” хабарида айтилишича, “Синьхуа” мамлакатдаги тегишли вазирлик маълумотига асосланиб шундай хабар тарқатган.
Унга кўра, бу сурат корхоналарнинг модернизацияси нечоғлик жадаллик билан кетаётганидан дарак беради.
Технологик тараққиёт туфайли йирик корхоналарнинг амалиётга доир даромади 2019 йилга қараганда 10,3 миллиард юан, яъни 1,6 миллард долларга ошган.
Хабарда бу натижалар Хитойнинг умумий тараққиёт концепциясига мувофиқ бўлаётгани айтилган.