Хитойда роботлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилади
Жорий йилнинг 22-26 август кунлари Хитой пойтахти Пекинда Жаҳон гуманоид робот ўйинлари бўлиб ўтади.
16 та мамлакатдан 666 жамоадан 2056 робот иштирок этадиган мазкур ўйинлар иккинчи бор ташкил этилмоқда.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, бу 2025 йилда бўлиб ўтган биринчи ўйинларда иштирок этган роботлар сонидан тўрт баравар кўп, деганидир. Мусобақада 157 компания ва 200 та илмий-тадқиқот институтлари ва университетларининг 641 та жамоасини ифода этадиган 1975 та маҳаллий робот қатнашиши белгиланган.
Ўйинларда Америка Қўшма Штатлари, Германия, Япония, Бразилия ва бошқа мамлакатлар вакилларининг иштироки мусобақанинг халқаро миқёсда кенг қамровлилигини таъминлаш билан бирга Хитойнинг гуманоид робототехника соҳасидаги ички ривожланишининг кўламини ифода этади.
Жаҳон гуманоид робот ўйинлари 30 та спорт тури бўйича ташкил этилади. Хусусан, футбол, енгил атлетика, оғир атлетика, стол тенниси футбол каби спорт турлари бўйича ўтказилади.
Т. Рўзиев, ЎзА