Хитойда карантин чоралари кучайтирилмоқда
Хитой ҳукумати коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли 13 миллионлик Сиань шаҳри аҳолиси уйларидан чиқмаслиги бўйича қарор қабул қилди.
"INTERFAX.RU" бу ҳақда "Channel NewsAsia" маълумотига асосланиб хабар берган.
Сианда яна 52 ҳолатда вирус юқтириш ҳолати қайд этилиб, беморлар жами 143 нафарга етган.
Аввалроқ шаҳарликлар ёппасига тест топширишга жалб қилинганди.
Сиандаги ҳар бир уйдан бир киши икки кунда бир марта барчага керакли маҳсулотларни олиш учун кўчага чиқишига рухсат берилган.
Шаҳар теграсига назорат пунктлари қўйилган, маҳаллий аэропортдаги 85 фоиз авиапарвозлар бекор қилингани айтилмоқда.