Хитойнинг Урумчи шаҳрида енгил атлетика бўйича Марказий Осиё давлатлари ўртасида ёпиқ иншоотлардаги халқаро мусобақа атлетларимиз учун муваффақиятли ўтди.

Халқаро турнирнинг иккинчи кунги баҳсларида ҳамюртларимиздан Анастасия Сильченкова (U16) 3000 метрга югуриш, Лейла Қамбарова эса (U18) баландликка сакрашда иштирок этди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Лейла ўз йўналишида бронза медалини нақд қилган бўлса, Анастасия 3000 метр масофани 9 дақиқа 46.99 сонияда босиб ўтди ва мусобақадаги иккинчи олтин медалга эга чиқди. А.Сильченкова дастлабки беллашувларда 1500 метр масофани ҳам биринчи бўлиб босиб ўтган эди.  

Шу тариқа, Ўзбекистон енгил атлетика терма жамоаси аъзолари нуфузли мусобақани 5 та олтин ва 2 та бронза медали билан якунлади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда енгил атлетикачиларимиз 7 та медални қўлга киритди