Хитойда дрон ва автоном техниканинг сўнгги ютуқлари намойиш этилди
Шарқий Хитойнинг Хэфэй шаҳрида ўтказилаётган “Жаҳон ишлаб чиқариш саноати-2026” конференциясида учувчисиз учоқлар, автоном автомобиллар ва сув кемаларининг энг сўнгги инновациялари намойиш этилди.
Тадбир доирасидаги махсус кўргазмада замонавий дрон экотизими ва автоном тизимни амалиётда қўллаш имконияти тақдим этилди.



Ушбу анжумандан кўзланган мақсад илмий ишланмалар ва саноат тармоқлари интеграциясини янада кенгайтиришдир.
Ф.Яхшибоева, ЎзА