Хитой санкцияга қўшилмайди
Хитой Россия Федерациясига нисбатан қўлланадиган санкцияга қўшилиш ниятида эмас ва барча томонлар билан меъёрида молиявий ҳамкорликни сақлаб қолади, деди Хитой банк ва суғурта тизимини тартибга солиш қўмитаси раҳбари Го Шуцин матбуот анжуманида.
“Биз бундай санкцияга қўшилмаймиз ва тегишли томонлар билан меъёрида савдо-иқтисодий ва молиявий алоқаларни сақлаб қолишда давом этамиз”, — деди мулозим.
Шунингдек, у Россияга қарши санкциянинг Хитой иқтисодиётига таъсири ҳозирча аниқ эмаслиги, эҳтимол, келажакда сезиларли бўлмаслигини ҳам айтиб ўтди.