Хитой интернет фирибгарлигига қарши иттифоқ тузди
Хитойнинг Ляньюньганг шаҳрида Жамоат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Тадбирда иштирокчилар Телекоммуникация ва интернет фирибгарлигига қарши кураш бўйича халқаро иттифоқ тузиш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди.
46 мамлакат вакиллари имзолаган баёнотда онлайн фирибгарлик мамлакатлар биргаликда курашиши лозим бўлган дунёвий муаммога айлангани таъкидланган. Жараёнда яна 34 мамлакат, шунингдек БМТ ва Интерпол каби 4 халқаро ташкилот кузатувчи мақомида иштирок этди.
Форумга 100 мамлакатдан 2100 вакил келган.
С.Раҳимов, ЎзА