Ҳиндистонлик ўз дафн маросимида кўзини очди
Ҳиндистонда марҳум уни дафн қилишга тайёргарлик кетаётган чоғда ҳушига келди, деб ёзади маҳаллий “Samayam” нашри.
Воқеа Читтур туманида содир бўлди. Қишлоқларнинг бирида эркакни дарахт тагида ҳушсиз ётганда топишган. У айни ҳолатда икки кун ётган.
Шу ерлик аҳоли вакиллари хабар бергач, маҳаллий ҳукумат вакиллари воқеа жойига етиб келиб, эркакни кўздан кечирган ва унинг ўлганини тасдиқлаган.
“Марҳум”ни қишлоқ четига дафн қилишга ҳозирлик кўрилаётган пайтда у кўзини очган ва жойидан турган. Шундан кейин йўловчи зудлик билан касалхонага олиб кетилган. Кейинчалик хабар берилишича, бемор бир кун ўтиб барибир ҳаётдан кўз юмган. Айни пайт полиция ушбу ҳодиса юзасидан суруштирув ишларини олиб бормоқда, дейилади хабарда.