Ҳиндистон шарқида поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, камида 45 йўловчи жароҳат олган. Уларнинг 10 нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда.

NDTV телеканалининг хабар беришича, пайшанба куни Шарқий Бенгалиянинг Майнагури шаҳрида Гуваҳати-Биканер йўналишида ҳаракатланаётган поезд тизгинни йўқотган.  

Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Вагонлар ичида бошқа қурбонлар ҳам борлиги истисно этилмаяпти.  

Ҳукумат бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлганларнинг оилаларига 500 минг рупия (6,7 минг доллар) ва жароҳатланган фуқароларга эса 100 минг рупиядан (1,3 минг доллар) берилишини маълум қилган.  

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда юз берган темир йўл ҳалокатида тўққиз киши қурбон бўлган