Ҳиндистон танкларини янгиламоқчи
Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги 1700 та янги танк сотиб олмоқчи эканини маълум қилди.
Бу ҳақда armyrecognition.com портали хабар берди.
“Ҳиндистонда янги танкларга жуда юқори талаб қўйилмоқда. Улар қуруқликда барча турдаги ҳарбий техникалар, шунингдек, дронлар ва вертолётларни уришлари керак”, – дейилади хабарда.
Таъкидланишича, янги авлоддаги танклар тоғли ҳудудларда ва чўлларда жанговар вазифаларни тўлиқ адо этиш имкониятига эга. Бу эса сунъий интеллект, махфийлик ва тармоққа йўналтирилган муҳитда ишлаши зарур.
Ҳиндистон мудофаа вазирлиги Ajeya номи билан лицензия асосида ишлаб чиқарилган эски T-72 танкларининг ўрнига 1700 га яқин янги танк сотиб олишни режалаштирган.
Бундан ташқари, бир ой олдин Ҳиндистон оғирлиги 25 тоннагача бўлган 350 та танкка талаб борлигини эълон қилган эди.
Дарвоқе, Ҳиндистон мудофаани тадқиқ қилиш ва ривожлантириш ташкилоти уч марта танк яратишга уриниб кўрган, аммо уларнинг барчаси муваффақиятсиз бўлган. Шу боис, маҳаллий танклар сотуви тўхтатилган.