ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян Ўзбекистонга келди
Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян икки кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Бугун, 17 октябрь куни “Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шу ернинг ўзида Хитой Бош вазирини расмий кутиб олиш маросими ташкил этилди.



Ташриф дастуридан олий ва юқори даражада музокаралар ўтказиш, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш ҳамда юртимизнинг бой тарихига оид илмий, маданий мероси билан танишиш ўрин олган.



Абдулазиз РУСТАМОВ,Отабек МИРСОАТОВ(сурат), УзА