Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас!
Бу шиор бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят Кенгашининг ҳам амалий ишларида ўз аксини топмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остидаги тадбир Фарғона мурувват ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида ҳам ўтказилди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Орзигул Қозихонова ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши раиси Шоҳидахон Каримовалар иштирок этиб барчани Истиқлол байрами билан қутлади.

Шунингдек, сўз олганлар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор шахсларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини таъминлаш, саломатлигини тиклаш, моддий ва маънавий кўмак бериш борасида юртимизда салмоқли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Истиқлол айёми олдидан ташкилланган саховат тадбирида меҳмонлар бу ердаги тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Тадбир ва ташриф доирасида интернат уйига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши томонидан болажонларга байрам совғалари топширилди.
Шоҳсултон Тўхтаматов