Асаларини етти хазинанинг бири дейишлари бежиз эмас. Хазинага меҳр берилса, меҳнат қилинса, кўпайиб, “салмоғиям, қаймоғиям” ошиб бораверади. Бунинг устига шифобахш маҳсулот қадри-ю, нархи ҳеч қачон тушмайди. Шу сабабли бу соҳа билан қизиқувчилар кундан кунга кўпайиб бормоқда. Улар учун янги имконият, имтиёзлар бериляпти.

Фарғона вилояти Бағдод туманидаги “Олчин” маҳалла фуқаролар йиғинида асаларичиликнинг ҳадисини олган Абдувоҳид Убайдуллаевнинг ташаббуси билан “Асал маркази” очилди. У “Бағдод замин асали” деҳқон хўжалиги раҳбари, асаларичилар сулоласининг учинчи авлоди бўлади. 

Абувоҳид бобомерос асал етиштиришни илмий изланишлар, замонавий услуб ва методлар, инновацион технологиялар билан бойитди. Қўлланма ва китоблар ўқиди, янги нав ва зотлар устида иш олиб борди. Соҳа бўйича ўтказилаётган анжуман ва конференциялар, танловлар иштирокчиси бўлиб, қатор ютуқларга эришди. Асал байрамларида фаол қатнашиб, Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси томонидан “Асалари маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган асаларичи” дея эътироф этилди, меҳнатлари муносиб рағбатлантирилди, “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Бугун уни нафақат юртимиз, балки хорижликлар ҳам яхши билади.

Бу ерда фақат бол етиштириш эмас, балки асалари оиласини экспорт қилиш ёки қишлоқдаги кам таъминланган оилаларга тарқатиш, қизиқувчиларга ўз билганларини ўргатиш борасида салмоқли ишлар қилинди. Ўтан йилнинг ўзида “Чекхитой” маҳалла фуқаролар йиғинида асаларичилик кооперациясини ташкил қилиш орқали 20 та оила вакилларининг бандлиги таъминланди. Бунинг учун “Бағдод замин асали” томонидан уларга 60 та қутида 120 та асалари оиласи тарқатилди. Билмаганларини мунтазам ўргатиб борди, аввалига озуқаларигача етказиб берди. Касаначилик асосида етиштирилган маҳсулотини ўзи сотиб олди. Аҳоли битта асалари оиласидан 700-800 минг сўмдан фойда кўрди. Бу ташаббус Олчин, Матқулобод қишлоқларида ҳам кенг қулоч ёзди, тумандаги фермер хўжаликларига ҳам 300 та асалари оиласи тарқатилди. Астойдил киришган фуқаролар асалнинг ўзидан 10 миллион сўм, асалари оиласини сотишдан эса 25 миллион сўмгача даромад топди.

– Беш йил аввал 30 та асалари оиласини олгандим. Бугунга келиб, улар сони 65 тага чиқди, – дейди Муллавали қишлоғида яшовчи Ҳошимжон Имомов. – Юракдан чиқариб парвариш қилинса, турган-битгани хазина, даромад манбаи экан. Бу ишларда кооперация вакилларининг хизматлари катта. Барака топишсин, билганларини ўргатиш, маслаҳат беришдан қочмайди. 

“Асал маркази”ни очишдан мақсад ҳам бошқаларга ўргатиш, оилаларни даромадли қилиш. Келгусида апитерапия – асалари билан даволаш муассасаси фаолияти ҳам йўлга қўйилади. Мазкур даволаш усули жуда қадимдан қўлланиб келинади. Жой масаласи ҳал бўлса, бино қурилиб, даволаш муассасаси ҳам қурилади. 

Ўтган йили мазкур деҳқон хўжалиги томонидан 100 минг АҚШ долларидан ортиқ асал экспорти амалга оширилди. Айни кунда 2 мингдан зиёд асалари оиласи парвариш қилинмоқда. Бу йилига ўрта ҳисобда 14-15 тонна асал йиғиб олиш деган гап. 

Яқинда покистонлик тадбиркорларга “Бағдод замин асали” бренди остида 20 тонна асал етказиб бериш бўйича шартнома тузилди. “Асал маркази”да эса 30 хилдан ошиқ табиий соф асал маҳсулотлари, ари боқиш учун керакли барча ускуна ва қўлланмалар мавжуд бўлиб, мутахассислар доимий равишда мижозларга ўз маслаҳатлари, кўрсатмалари билан беминнат ёрдам кўрсатмоқда. 

Бундан ташқари, тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган 20 нафар хотин-қизга йил давомида моддий кўмаклашиш анъанаси йўлга қўйилган. 

М.Сулаймонов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хазина меҳнат билан топилади