Хайрли ташаббусда божхоначилар ҳам фаол иштирок этмоқда
Мамлакатимиз бӯйлаб шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида жорий этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида божхоначилар ҳам фаол иштирок этмоқда.
Жумладан, лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ташаббуси билан қатор амалий ишлар изчил ташкил қилинмоқда. Хусусан, божхона ходимлари томонидан Беруний туманида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ҳудуди ва “Хўжайли” чегара божхона пости атрофидаги томорқа ерларга манзарали ва мевали дарахт кӯчатлари ўтқазилди.

Ушбу амалий жараёнда бошқарма раҳбарияти томонидан шахсий намуна ҳамда юқори жонбозлик кўрсатилмоқда. Шунингдек, бошқарма таркибидаги барча чегара ва ТИФ божхона постлари атрофини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари белгиланган режага асосан давом эттирилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА