3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

Бухорода сана муносабати билан “Бухоро Мурувват уйи”да “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!” хайрия байрам тадбири ўтказилди.  

Унда шаҳар маъмурий секторлари раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари қатнашди.  

Тадбирда сўз олганлар бу борада аҳолига кўпроқ ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини жорий қилиш мақсадида 2023 йил 1 июнда “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон қабул қилингани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳам ташкил этилганини эътироф этди.  

Байрам тадбири давомида болажонларга бир қатор совғалар улашилди ва “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида муассаса хўжалик ерига 300 тупга яқин мевали ва манзарали кўчат ўтқазилди.    

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайрия тадбири ўтказилди