Ҳаётбахш ислоҳотлар, эзгу саъй-ҳаракатлар
Мамлакатимизда аҳоли эҳтиёжманд қатламларининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизмат кўрсатишини янада яхшилаш, бунда давлат ва хусусий сектор шериклигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борадаги масалаларга тараққиётимизнинг муҳим дастуруамали – Ҳаракатлар стратегиясида ҳам алоҳида келтирилган.
Шунга кўра, мамлакатимизда халқимизга хос бўлган меҳр- мурувват ва эзгулик қадриятларига таянган ҳолда алоҳида ёрдамга муҳтож фуқароларнинг орзу-умидларига эришиши, жамиятнинг бошқа аъзолари қаторида бекаму кўст ҳаёт кечириши учун кўмаклашиш мақсадида юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда.
Ҳаётда тақдир тақозоси билан ногирон бўлиб қолганлар, кўнгли ўксиклар, ҳамиша меҳр-мурувватга муҳтожлар анчагина. Имкониятлари чекланган шахслар рўйхатга олиниб, давлатимиз томонидан кучли ижтимоий ҳимояга олинган. Тизим таркибида 33 дан ортик “Саховат” ва “Мурувват” уйлари давлат таъминоти ҳисобидан фаолият олиб боради. Ҳар бир “Саховат” ва “Мурувват” уйлари учун давлат бюджетидан ҳар йили озиқ-овқат учун, дори-дармон, кийим-кечак, гигиена воситалари, хўжалик жиҳозлари учун 2 млрд 643 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари ажратилади. Бундан ташкари 2017-2021 йиллар мобайнида ҳар бир муассасада Инвестиция дастурлари доирасида бюджет ҳисобидан 7 млрд.дан ортиқ шунингдек ҳомийлик ҳисобидан ҳам қурилиш ишлари учун пул маблағлари ажратилади.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил 25 мартда имзоланган “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилажак тиббий ижтимоий хизматлар сифатини ва салоҳиятини янада кучайтирилишида Президентимиз томонидан қабул қилинган Қарор бизларни янада руҳлантирди.
Янги қарорнинг ҳар бир бандида ногиронлиги бўлган шахсларнинг, эҳтиёжманд фуқароларимизни замонавий тиббий асбоб- ускуналари билан таъминлашдан тортиб, жарроҳлик амалиётларини ташхисларининг турларига қараб, муайян сонларда ўтказилиши, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари ҳам керакли замонавий ускуналар билан ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия воситалари билан таъминлаш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Қарор юзасидан ҳар бир муассасага тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назорат қилиб борилмоқда.
Бар бир “Саховат” ва “Мурувват” уйларида 1 ўрин бирлигида кутубхоначи штати ажратилиб, замонавий типдаги кутубхоналар ташкил этилди. Кутубхона фондлари миллий ва жаҳон адабиётининг 100 та энг яхши асарлари (бестселлерлари), даврий нашрлар (газета ва журналлар) билан таъминланмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 28 июль куни ўтказилган Меҳрибонлик уйларини қуллаб-қувватлашга қаратилган устувор вазифалар ҳақидаги видеоселекторда бу соҳада янги тизим жорий қилиниши, болаларга тарбия бериш, уларни фан IT, хорижий тиллар, касб-хунар ва тадбиркорликка ўқитиш, спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш бўйича мутлақо янги методикаларини ишлаб чиқиш деган сўзлари меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ҳаётдаги ўз ўрнини топишда ҳар томонлама кўмак бўлади.
Энг муҳими, Президентимиз томонидан “Саховат” ва “Мурувват”, Меҳрибонлик уйлари фаолиятига доир ўтказилаётган ислоҳотлар, бажарилаётган ишлар, ҳар қандай шароитда ҳам, ҳар қачон, ҳар доим ногиронлиги бўлган шахслар, ёрдамга муҳтожлар, боқувчисини йўқотганлар, доим ғамхўрлик қуршовида бўлишлари бевосита давлатимиз томонидан доим эътибор қаратганлиги акс эттирилганлигидандир. Келгусида тизимни янада ривожлантириш, ногиронлиги бўлган шахслар шароитларини янада яхшилаш, тизимни яхшилашда хориж тажрибасига асосланган технологияларидан фойдаланиш кўзда тутилган. Шу билан бирга пенсионерлар, ногирон, ёлғиз кексалар, аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг тўлақонли ҳаёт кечиришларини таъминлаш учун уларга аҳолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги ҳамда сифатини оширишга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирган ҳолда тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш соҳасини янада ислоҳ қилиш.
Юртимизда фаолият олиб бораётган кўп сонли Меҳрибонлик, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйлари ходимларига, ногиронлиги бўлган шахслар билан ишловчи барча ходимлар, Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва барча ҳудудий бошқарма ва бўлимларда фаолият олиб бораётган ҳамкасбларимизга доимо шарафли ва савобли ишларида омадлар тилаймиз.
Бухоро “Мурувват” ногиронлиги
бўлган болалар учун интернат уйи